banner
musaeva781.bsky.social
@musaeva781.bsky.social
“Рўйхат бошида шахсий масалалар бўлиши керак. Давлат ишлари ўз-ўзидан бўлаверади”.

Эркин Аъзам асари асосида саҳналаштирилган “Ишлагандай бўлайлик. Снос” спектаклига тушдик. Зў-ўр деёлмайман, лекин ишхоналардаги кўп реал ҳолатларни эслатиб юборади.

Театрларга кўп-кўп бориб туриш керак
October 11, 2025 at 5:02 PM
Укам пул керакми, ойлик тушди деганда ҳа дейишни бошладим. 1-2 марта йўқ дедим, ҳозир эса “ўзимда бор, лекин сандан келганини ишлатгим келяпти”, дейдиган бўлдим.

Энди билиб-билиб, сўрамасданам пул юборадиган даражага обчиқишим керак.

Мажбур эмас, албатта. Лекин Ўғил болага шунақаси ярашади 🙃
October 10, 2025 at 10:43 AM
Узооооқ йўлга чиқишни хоҳлайди бу кўнгил. Имкон қадар у йўл осмондан ё денгиздан ўтса. )

Миядаги фикрларни по полочкам ажратиб, керак/ керакмас қилиб олиш учун энг зўри бу йўл.
September 18, 2025 at 6:14 AM
Moin!
July 15, 2025 at 4:56 AM
Биз хизмат кўрсатиш жойларида тилимизга ҳурматталаб бўлиб юрган бир вақтда майдонларга рус шоири номи қўйиляпти.

Масалалар кўлами фарқли ))
April 6, 2025 at 6:41 AM
Чуқурроқ қаралса, фаслга қараб инсон кайфияти ўзгариши жуда қизиқ. Ҳаммани ҳаёти бошқа-бошқа, вазиятлар турлича-ку, лекин баҳорда умумий кайфият юқорироқ, ёрқинроқ бўлади
April 2, 2025 at 5:26 AM
Мукаммал! 🔥
kaktus.media/doc/514259_o...

Бизда ҳам бор эди, "Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида" дегани. Лекин ишлайдими, йўқми, билмадим.

Агар ишласа, кечеси караоке айтгиси келиб қоладиган қўшнимиз бор, ўша билан синаб кўриш керак.
December 10, 2024 at 12:53 PM